«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг ўғли икки ой аввал клуб билан амалдаги шартномасини 2021 йилгача узайтиргани ҳақида тарқалган хабарни рад этди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Неймар шартномасини узайтиришига умид қиляпмиз. Унинг амалдаги келишуви яна икки йил давом этади ва мухлислар ўша вақтга қадар хотиржам бўлиши мумкин. Клуб президенти Бартомеу билан музокараларни май ойида бошлаймиз. Ўтган йилнинг ёзида ‘Барселона’га Неймар борасида битта таклиф келиб тушган ва у рад этилган. Бундай таклифлар қайта келяпти, лекин, жамоа уларни қабул қилмасликка тайёр. ‘Реал’ масаласига келадиган бўлсак, клуб биз билан алоқага чиқмаган. ‘Барселона’ вакиллари ҳам ‘Қироллик клуби’ улар билан боғланмаганини айтди. Айтилган гапларнинг барчаси миш-миш бўлган», — деб Неймарнинг отасининг сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» июнь ойига қадар Неймар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган.
Изоҳ (0)