Украинанинг Киев шаҳридаги Хмельницкий кўчасида жойлашган бинонинг том қисми бешинчи қаватдан биринчи қаватгача қулаб кетди. Вайроналар остидан олти нафар қурувчи қутқарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Бироқ яна бир қурувчининг жасади топилган. Бинонинг бошқа қисмлари қулаб кетиши хавфи мавжудлиги туфайли қурувчи танасини чиқариб олишнинг имкони бўлмаган.
Шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига қараганда, қутқарувчилар яна камида бир сутка давомида фаолиятини давом эттиради. Қулаб кетган бино қисмлари остида яна одамлар бўлиши мумкинлиги учун қутқарув ишлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳолидан иборат кўнгиллилар ҳам унда қатнашмоқда.
Изоҳ (0)