Сомали пойтахти Могадишодаги президент саройи миномётдан ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Тахминларга кўра, ‘Аш-Шабоб’ террорчилик гуруҳининг жангарилари миномётдан саройга қарата камида олтита ўқ узган», — дейди полиция вакили.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида камида саккиз киши жароҳат олган. Сарой ўққа тутилган пайтда президент Ҳасан Шайх Муҳаммаднинг қаерда бўлганлигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)