• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Умрбод озодликдан маҳрум қилинган мисрлик 4 ёшли бола ишининг тафсилотлари

    Бир неча кун муқаддам Миср суди Аҳмад Мансур Қуръоний Алини суд қилиб, уни оммавий тартибсизликларда иштирок этишда ва қотилликда айбдор деб топгани жаҳон матбуотида шов-шув келтириб чиқарганди. Гап шундаки, Мансур Қуръоний 4 ёшли боладир, «жиноятлар» содир этилганида, у 2 ёшга ҳам тўлмаган эди. Суд уни шу исм-шарифга эга ўсмир билан адаштириб юборганини тан олди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Мансур Қуръоний воқеаси ҳақида CNN телеканалига таянган ҳолда Meduza батафсил маълумот келтирди.

    Тўрт ёшли Мансур 16 февраль куни ҳарбий суд томонидан Ал-Файюм шаҳрида 2014 йилнинг январида содир бўлган оммавий тартибсизликларда иштирок этгани туфайли умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган 116 судланувчидан биридир. Суд қарорига мувофиқ, мамлакатнинг илгариги президенти Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорлари уч кишини ўлдирган (бошқа маълумотларга кўра, тўрт кишини ўлдирган, саккиз кишини ярадор қилган), шунингдек, давлат мулкига зарар етказган.

    Ўша пайтда Мансур бир ёшдан эндигина ошган эди. Биринчи марта уни тартибсизликдан бир неча кун ўтиб ҳибсга олишга уринишди. Отаси полициячиларга бир яшар болани кўрсатганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг ўзини ҳибсга олди.

    Боланинг отаси тўрт ой ҳибсда ўтириб, сўнг суд олдида жавоб берди. Судья, барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, хатолик юз берганини тушунди ва эркакни қўйиб юборди. Шундан кейин, катта Мансур Қуръоний яна қамалишдан хавфсираб, бир ярим йил давомида яшириниб юрди.

    Аммо 2016 йилнинг февралида ҳарбий суд отага эмас, фарзандга нисбатан ҳукм ўқиди. Адвокатлар хатоликни исботлаш мақсадида боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатди. Бундан ташқари, ҳуқуқшунос Абу Кафнинг сўзларига қараганда, судланганлар рўйхатида тартибсизликлар куни мамлакатда бўлмаган кишининг ҳам исми-шарифи бор. Бу суриштирув ишларининг шоша-пиша олиб борилганидан далолатдир, деб ҳисоблайди мутахассис.

    Гап шундаки, тартибсизликларда айбланган 116 кишининг исмлари воқеа юз берганидан бир кун ўтиб эълон қилинган. Рўйхатга кирган ўсмирлардан бирининг исми-шарифи 4 ёшли Мансур Қуръонийникига айнан тўғри келиб қолган.

    ОАВ ушбу воқеага эътибор берганидан сўнг суд болакайга ўқилган ҳукмни ўзгартирди. Учинчи ҳокимият хатосини тан олиб, бола ҳам, унинг отаси ҳам таъқиб қилинмаслигини ва ҳибсга олинмаслигини айтди. Аслида ҳуқуқ-тартибот органларига 16 ёшли Аҳмад Мансур Шарора кераклиги аниқланди.

    Бир муддат ўтиб, 4 ёшли бола отаси билан DreamTV хусусий телеканали эфирида чиқди. Отаси бўлиб ўтган воқеаларни ҳикоя қиларкан, бола унинг қўлида ухларди. Оила адвокати Ид Саид Аҳмад Мансур исмли гумондорнинг яшаш жойи нотўғри кўрсатилгани янглишликни келтириб чиқарганини таъкидлаб ўтди.

    Шоу чоғида Миср ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абубакр Абдулкарим қўнғироқ қилиб, келтирилган маълумотларни тасдиқлади ва ноҳақ айбланган оилага энди ҳеч нарса таҳдид қилмаслигини яна бир бора таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, Абдулкарим қидирилаётганлар орасида Аҳмаднинг тоғаси ҳам борлигини эслатиб ўтди.

    Шоуга, шунингдек, боланинг онаси қўнғироқ қилди. У яқиндагина уйга полиция ходимлари келиб кетганини, боланинг қаерда эканлигига қизиқиш билдирилганини айтди. Аҳмад Мансурнинг тоғаси ҳақида полициячилар ҳеч нарса сўрамаган. Буни эшитиб, оила бошлиғи йиғлай бошлади.

    «Мен ёмон нарса қилмадим. Улар боламни олиб қўйишларини айтди. Лекин уни ҳеч ким олиб кета олмайди. Худойим, мени ёлғиз қолдирма», – деди эркак.

    25.02.2016, 18:19   Изоҳ (0)   122287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дамашқ Сурияда тинчлик ўрнатилиши масаласида Москвани тўлиқ қўллаб-қувватлаши билдирилди

    25.02.2016, 16:43

    Непалда Tara Air авиакомпанияси самолёти қулаган жойдан 20 кишининг жасади топилди

    25.02.2016, 15:25

    Америкалик эркакнинг чўнтагида электрон сигарета портлаб кетди (видео)

    25.02.2016, 14:28

    Чехияда Зика вируси аниқланиши билан боғлиқ дастлабки иккита ҳолат қайд этилди

    25.02.2016, 14:15

    АҚШ ҳукумати Америка банкларини Россия облигацияларини тарқатишни ташкил қилишда қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирди

    25.02.2016, 13:35

    ХВЖ G20 давлатларини иқтисодий ўсиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди

    25.02.2016, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.