Россия Туркия билан ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Владимир Кожин «Интерфакс» агентлигига берган интервьюсида ўқотар қуроллар ва артиллерия тизимлари етказиб бериш бўйича, шунингдек, хизмат кўрсатиш борасидаги шартномалар мавжуд бўлганини, аммо уларнинг барчаси тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.
«Музокаралар ҳам, алоқалар ҳам йўқ. Вазият Россия президенти айтган ракурсда ўзгармагунига қадар улар бўлмайди», – деди Кожин.
Изоҳ (0)