«Бунёдкор» жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-турида «Ан-Насср»га қарши кечган ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси «қалдирғочлар» ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовни бўлиб ўтган ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топди. Футболчи мазкур ўйинда 2 та гол киритишга муваффақ бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида «Ан-Насср» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида ўтказилган баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Маълумот ўрнида, 1 март куни «Бунёдкор» «Ан-Наср»ни ўз майдонида қабул қилади.
Изоҳ (0)