Британиянинг Оксфордшир графлиги жанубий қисмидаги электр станцияси ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Маълум қилинишича, кучли портлаш Оксфордшир графлигининг жанубидаги Дидкот шаҳрида жойлашган иссиқлик электр станцияси ҳудудида содир бўлган.
Полиция ушбу портлашни жиддий ҳодиса сифатида баҳоламоқда. Бир кишининг ҳалок бўлганлиги, беш кишининг яраланганлиги маълум қилинган. Яна уч кишини қутқарувчилар ҳали топа олмаган.
Воқеа жойида олтита тез ёрдам жамоаси, фавқулодда хизматларнинг иккита вертолёти ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш гуруҳи иш олиб бормоқда.
Ҳодиса эски кўмир электр станцияси ҳудудида юз берган. У 2013 йилда фаолиятини тўхтатган бўлиб, бузиб ташланиши кутилаётган эди.
Изоҳ (0)