«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер «Барселона»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан сўнг ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Рақибга тезкор қарши ҳужум уюштиришга имкон бериш керак эмаслигини билардик, аммо, биз бунга йўл қўйиб бердик. Тезкор ҳужумда улар узатма беришда деярли хатога йўл қўймайди. «Барселона» биздан кучли ва бунинг уяладиган жойи йўқ. Жамоа бежизга ЕЧЛ турнирининг амалдаги ғолиби эмас», — дейди Арсен Венгер.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» майдонига сафар қилган турнирнинг амалдаги ғолиби «Барселона» Лионель Мессининг дубли эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини «Камп Ноу» стадионида, 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)