Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган биринчи атом сувости кемаси «Арихант» барча синовлардан ўтди. Бу ҳақда Economic Times газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Сувости кемаси барча синовлардан ўтди ва кутганимиздан кўпроқ кўрсаткичларга эришди. Техник жиҳатдан сувости кемаси исталган пайтда қуролланиш учун олиниши мумкин», — дейилади нашр манбаси хабарида.
Маълум қилинишича, «Арихант» охирги олти ой давомида барча синовлардан ўтган. Жумладан, сув остига чуқур шўнғиш ва бортида ҳарбий ракеталар синови ўтказилган.
«Арихант» сувости кемаси Россия лойиҳаси бўйича яратилган бўлиб, у Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган биринчи атом сувости кемаси ҳисобланади.