Тошкент ахборот технологиялари университети дастурчилари объектлар тасвирини идентификациялаш дастури – UZ’ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги сайти орқали хабар қилинди.
Муаллифлар жамоаси – Мухитдинов Хаким, Турапов Улугбек, Маллаев Ойбек, Нуржанов Фуркатбек ва Абдукаримов Сирожиддинга дастур учун № ДГУ 03428 рақамли гувоҳнома берилди.
Дастур солиштирилаётган объектлар тасвирини таниб олиш ва уларнинг ўхшашлигини аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб, ички ишлар органлари ва махсус олий ўқув муассасаларида қўлланилади. Дастурнинг маълумотлар базасидан тасвирнинг идентификация белгиларини аниқлаш, уларни кузатилаётган объект билан солиштиришни ва ўхшашлигини аниқлаш, тасвир ичидаги объектнинг идентификация белгиларини таниб олиш ва ҳатто бир нуқтани аниқлаш йўли билан топишдан иборат.
Таъкидланишича, тасвир ўхшашлигини аниқлаш эҳтимоли 100 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, дастурнинг объектдаги берилган аниқ белгиларни ва тасвирларни солиштиришни нормаллаштириш каби функсионал имкониятлари мавжуд.
Изоҳ (0)