Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 28 январдаги қарори (pdf) билан «Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш киритилди, деб ёзади «Norma.uz».
Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент ва Тошкент вилояти қабристонларида кўрсатиладиган пулли хизматларнинг баъзи тарифлари (pdf) таҳрирланди, шунингдек, янги хизматлар киритилди. Масалан, гўр қазиш ва маросим хизматлари учун жами тарифлар ўртача 5,3 фоизга индексация қилинди.
Қатор хизматлар аввалгидек бепул кўрсатилади, булар: қабристонларда фуқароларга (ташкилотларга) дафн учун участкалар бериш, зиёратчилар илтимосига биноан аждодлар номига тиловат қилиш ва ҳоказо.
Изоҳ (0)