Ўзбекистонда кузгача «Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17 февраль куни тасдиқланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида кўзда тутилган.
Қарорда таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистонда кинематография соҳасидаги давлат сиёсати бир қатор қонун ости ҳужжатлари орқали тартибга солинади, улар муаммоларнинг тор доирасини ўз ичига олади. Кўплаб қонуний муносабатлар қонунчилик билан умуман тартибга солинмайди.
Янги қонун кинематография ва унга боғлиқ соҳаларга нисбатан қонуний назоратнинг ягона ва тўлиқ тизимини ўрнатади.
Қонун, хусусан, фильмни ишлаб чиқиш, тарқатиш, сақлаш ва намойиш қилиш, киносаноатнинг иқтисодий асослари, хорижий фильмлар ижараси, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси масалаларини қамраб олади.
Изоҳ (0)