Ўзбекистондан дастлабки 230 зиёратчи Маккаи Мукаррама шаҳридаги «Намаа Мавадда» меҳмонхонасига жойлашди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Умрачилар меҳмонхоналарда ўзбекистонлик ошпазлар томонидан тайёрланаётган ўзбек миллий таомлари, иссиқ чой ва яхна ичимликлар билан уч маҳал таъминланмоқда.
Умра ибодатини мукаммал адо этиб, фориғ бўлган зиёратчилар бўш вақтларида тавоф ва зиёрат билан машғул бўлмоқда. Шифокорлар зиёратчилар хизматга ҳозир бўлиб, уларнинг соғлиғидан хабар олиб турибди.
Умра ибодатини адо қилган умрачилар махсус автобусларда Арафот водийси, Мино, Муздалифа, Жабалуннур тоғи каби муборак масканларга саёҳатлар уюштирди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 февраль куни эрта тонгда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти зиёратчиларидан иборат дастлабки гуруҳлар умра ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.
Изоҳ (0)