Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сабина Шарипова Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган, мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларига тенг ITF туркумидаги теннис турнири ғолибига айланди. Бу ҳақда ITF расмий сайти хабар бермоқда.
Турнирда олтинчи рақам остида таснифланган 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи финал баҳсида 19 ёшли сербиялик Нина Стояновичга қарши кортга чиқди ва 3:6, 6:2, 6:4 ҳисобида ғолиб бўлди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 242, сербиялик теннисчи эса 368-ўринни эгаллаб келмоқда.
Шарипова ушбу муваффақиятдан сўнг 50 рейтинг очкосига эга бўлди.
Изоҳ (0)