Бугун, 21 февраль куни, соат 14:13 атрофида Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларида ерости силкинишлари сезилди, деб хабар қилади «Anons.uz».
Дастлабки маълумотларга кўра, ерости силкинишлари кучи Ўзбекистонда 3 баллни ташкил этган, деб ёзади нашр.
Зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғлари ҳудудида жойлашган. Ервопа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази зилзила марказида ерости силкинишлари кучи 5,4 магнитудани ташкил этгани ҳақида маълумот бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида охирги марта 18 февраль куни ерости силкиниши сезилганди.
Изоҳ (0)