Нигерия ОПЕК ташкилотининг бир қатор аъзолари ва Россиянинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, нефть қазиб олишни 2016 йилнинг январь ойи ҳолати бўйича музлатиб қўйишга рози бўлди. Бу ҳақда журналистларга ОПЕК раиси, Нигерия нефть вазири Эммануэль Ибе Качикву маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ҳозирги пайтда биз ОПЕК квотасида белгиланган миқдордаги нефтни ҳам экспорт қилаётганимиз йўқ», — деди вазир.
Унинг сўзларига қараганда, Нигерия жорий ойда суткасига 2,2 миллион баррель нефть қазиб олмоқда. Бу эса январь ойидаги ҳолатга мувофиқ келади. Шу билан бирга мамлакат ички фойдаланиш учун нефть қазиб олишни кўпайтириш учун имкониятлар қидиришда давом этади.
Изоҳ (0)