Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирбининг сўзларига қараганда, Шимолий Корея АҚШ раҳбариятига мурожаат этиб, тинчлик шартномасини тузишни таклиф қилган, аммо расмий Вашингтон музокаралар давомида Пхеньяннинг ядровий дастурини тўхтатиш масаласини ҳам муҳокама қилишни сўраган, бунинг натижасида сулҳ тузиш масаласи охирига етмай қолган. Бу ҳақда «ТАСС» ёзмоқда

Фото: «VistaNews.ru»

Фото: «VistaNews.ru»

The Wall Street Journal газетаси 2016 йил бошида АҚШ ва КХДР ўртасида яширин музокаралар бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди. Жон Кирби мазкур хабарга изоҳ бериб ўтиш асносида юқоридаги маълумотларни келтириб ўтди.

Маслаҳатлашувлар 6 январь куни КХДР томонидан ядро қуроли синови ўтказилишидан олдин ташкил қилинган. Кирбининг ишонтиришича, Шимолий Кореянинг ўзи тинчлик таклиф қилган, аммо АҚШнинг ядровий қуролдан халос бўлиш ҳақидаги талабига рад жавоби бериб, музокараларни тўхтатган.

Илгарироқ Шимолий Корея расмий баёнот тарқатиб, АҚШ томонидан унга қарши жорий қилинаётган янги санкцияларга қарамай, ўзининг ядровий қудратини ўстиришда давом этишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди