Малайзия шимоли-ғарбидаги сувларда кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши дом-дараксиз йўқолди. «ТАСС» агентлигининг хабар беришича, воқеа Лангкави архипелаги яқинида, Малакка бўғозида содир бўлган.
20 февраль кечаси балиқчи кемаси қутқарувчиларга ҳалокат сигналини юборган. Патруль кемаси Пулай Пайяр оролидан 20 км нарида қутқарув ишларини бошлаб юборган. Аммо об-ҳаво шароитларининг ёмонлиги туфайли тадбирлар вақтинчалик тўхтатилган.
21 февраль куни қутқарув операцияси қайта тикланган. Кемада бўлган 15 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)