Футзал бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионати ярим финали доирасида кечган Ўзбекистон — Таиланд ўйинидан сўнг Хосе Мендез матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистлар билан мулоқотда бўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар беради.
«Биз Таиланд терма жамоасига қарши оғир ўйин бўлишини билардик. ЖЧга чиққач, босимдан фориғ бўлган эдик. Шунга қарамасдан ҳимояда яхши ўйнасак-да, ҳужумда ўзимизни кўрсата олмадик. Менимча бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди. Шу томонлама олиб қарайдиган бўлсак, икки кучли жамоа иштирокидаги ўйинда биз ғалаба қозондик.
Финалда ким ўйнашидан қатъи назар, у Эрон бўладими ёки Вьетнам, ўйиндан имкон қадар лаззат олишга ҳаракат қиламиз. Биз шунчаки ҳужумдаги ўйинимизни ҳам кучайтириб, ҳимояда барқарорликка эришишимиз лозим. Шундагина нимагадир эришса бўлади», — деди Хосе Мендез журналистларнинг саволига жавоб бериш чоғида.
Изоҳ (0)