Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мисрда яшовчи тўрт ёшли Мансур Қуръоний саккиз маротаба одам ўлдиришга қасд қилиш, давлат мулкига зиён етказиш, ҳарбий ва полициячиларга таҳдид солиш ва маданий ёдгорликларни ваҳшийларча вайрон қилиш жиноятларини содир этганликда айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда UNN агентлиги берган маълумотларга асосан «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.

Фото: «Naij.com»

Фото: «Naij.com»

Маълум қилинишича, ҳукм қабул қилган судья жиноят иши материаллари билан танишиб чиқмаган.

«Терговда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлган. Шунга қарамасдан, улар жиноят ишини ҳарбий судга юборган. Болакай суд мажлисида иштирок этмаган. Унга нисбатан сиртдан ҳукм қабул қилинган», ― деди Мансурнинг адвокати.

Юристнинг таъкидлашича, расмийлар Аҳмад Мансур Қуръонийни унинг катта ёшли бошқа бир адаши билан адаштирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?