Космосни ўрганиш Ер атрофидаги бўшлиқни ўрганиш бўйича беш йиллик режанинг стратегик вазифасидир. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин «Кванмёнсон-4» сунъий йўлдошли ракета ташувчисини учиришга тайёрлашда қатнашган олимлар ва технологларни тақдирлаш маросимида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
СТАК ахборот агентлигининг маълум қилишича, алоҳида ажралиб турганларга «Болға ва ўроқ» олтин медали билан бирга КХДР Қаҳрамони унвони, шунингдек, биринчи даражали Давлат байроғи орденлари топширилган.
Давлат раҳбари уларни орбитага кўпроқ сунъий йўлдош чиқаришга чақирди.
«Кореялик космосни забт этувчиларнинг фаолияти Корея меҳнат партиясининг еттинчи съезди олдидан республика армияси ва халқи учун илҳом манбаси бўлиб хизмат қилади», — деди Ким Чен Ин.
Изоҳ (0)