БМТ Олий комиссарининг муҳожирлар бўйича бошқармаси, Халқаро миграция ташкилоти ва БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) томонидан чоп этилган қўшма баёнотда 2015 йил сентябрь ойидан буён Европага йўл олган муҳожирларнинг камида 340 нафар фарзанди Ўртаер денгизида ғарқ бўлганлиги маълум қилинган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Мазкур ташкилотлар халқаро ҳамжамиятга можаро ва умидсизликдан қочаётганларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида чора кўришга чақирди.
«Давлатлар бу йўлни янада хавфсизроқ қилиш учун ҳамкорлик қила олади ва ҳамкорлик қилиши шарт. (Европага етиб олиш учун) хавфсизроқ йўл бўла туриб, ҳеч бир кимса ўз фарзандини қайиққа ўтқазмайди», ― деди ЮНИСЕФ ижрочи директори Энтони Лейк.
Баён қилинишича, Европага Туркия орқали йўл олган қочоқ ва муҳожирларнинг 36 фоизини болалар ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)