Венесуэла президенти Николас Мадуро чоршанба, 17 февраль куни миллий валюта девальвацияси ва нефть нархлари ҳақида ҳукумат йиғилишида гапираётган чоғда кутилмаганда мавзуни бошқа томонга буриб юбориб, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини Испания чемпионатидаги 300-голи билан табриклади. Бу ҳақда «Sports.ru» сайти хабар бермоқда.
53 ёшли президент валюта ва нефть ҳақида гапириш асносида тўсатдан «Яшасин Месси! Яшасин Каталония!», деб ҳайқириб юборди.
Шундан сўнг Мадуро ҳукумат аъзолари ичида ким «Реал»га, ким «Барселона»га мухлислик қилишига қизиқиб кўрди.
Ўтган йили ҳам Мадуро парламентдаги чиқиши чоғида: «Яшасин «Барселона», яшасин Месси, яшасин Суарес ва унинг ўткир тишлари!» деб хитоб қилганди.
Месси Хихоннинг «Спортинг» жамоасига қарши кечган баҳсда Испания чемпионатидаги 300-голини киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)