Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Курд ўзини ҳимоя қилиш отрядлари Анқарадаги терактга алоқадор эмас. Бу ҳақда «Демократик иттифоқ» курд партияси етакчиси Солиҳ Муслим Муҳаммад маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Солиҳ Муслим Муҳаммад.

Солиҳ Муслим Муҳаммад.
Фото: Reuters

«Турк расмийларининг айбловларини суриялик курдлар мутлоқ инкор этади. Анқарадаги портлаш олдинроқ ИШИД уюштирганларига ўхшаш. Бизнинг бу портлаш, умуман, Туркия ҳудудида содир бўлаётган бошқа ҳодисаларга алоқамиз йўқ», — дея таъкидлаган Солиҳ Муслим Муҳаммад.

Олдинроқ Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли «Демократик иттифоқ»нинг жанговар қаноти — ўзини ҳимоя қилиш отрядларини мамлакат жануби-шарқида ҳаракат қилаётган курд айирмачилари билан ҳамкорликда Анқарадаги терактни уюштиришда айблади. Шунингдек, портлашдан сўнг 9 киши қўлга олинганини билдирди, бироқ бунинг тафсилотларига аниқлик киритмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар