Россия Федерацияси тергов қўмитаси Синай осмонида ҳалокатга учраган Airbus A321 лайнери билан боғлиқ ишни «Транспорт хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши» моддаси бўйича тафтиш қилмоқда. «РИА Новости» агентлигининг Москва суди материалларига таяниб маълум қилишича, иш шу пайтга қадар «Теракт» моддасига кўчирилмаган.
Судья Елена Ленская судга тақдим этилган материалларни ўқиб эшиттирди, бу материаллар орасида жиноий иш қўзғатиш ҳамда тергов муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар ҳам бўлган.
Ҳужжатларга мувофиқ, иш ҳозирга қадар «Ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспорти эксплуатацияси қоидаларининг бузилиши» ҳамда «Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш» моддалари бўйича кўриб чиқилмоқда.
Ишчи гуруҳ 59 терговчидан иборат. Уларга полковник Александр Избенко бошчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)