Боливиядаги Эль-Алто шаҳар мэриясида намойишчилар томонидан содир этилган ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди, ўн киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маҳаллий шифохона бошлиғининг маълум қилишича, уч нафар эркак ва уч нафар аёл буғилиш ва ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Яна ўн киши реанимация бўлимига ётқизилган.
Шаҳарда янги мактаблар қуриш талаби билан уюштирилган норозилик намойишларида, бир неча нафар намойишчи шаҳар маъмурияти биносига кириб келиб, олов ёққан.
Изоҳ (0)