• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Ўзбекистон—Россия: Яқинларингиз билан чегарасиз мулоқот қилинг!

    Ucell компанияси Россиянинг AIVAMobile оператори билан ҳамкорликда Ўзбекистон учун уникал бўлган янги «Чегарасиз мулоқотлар» хизмати ишга туширилганини эълон қилди.

    Фото: Ucell

    Фото: Ucell

    Ucell абонентлари Ўзбекистон ҳудудида мобил алоқа хизматидан қулай, ҳамёнбоп тарифлар асосида фойдаланади. Бироқ абонент мамлакатдан ташқарига чиқиши билан телефон суҳбатлари сезиларли қимматлашади, бир неча SIM-картадан фойдаланиш жараёни ҳам етарлича ноқулай.

    Ўзбекистонликларнинг кундалик фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган коммуникацион ечимларни ишлаб чиқиш натижаси ўлароқ, Ucell 17 февралдан эътиборан ўзининг барча офисларида «Чегарасиз мулоқотлар» янги хизматини тақдим этди.

    Мазкур сервиснинг қулайлиги шундаки, Россияга йўл олаётган ўзбекистонликлар энди бир неча SIM-карта сотиб олиш ва харажатларни қисқартириш учун Россия операторлари билан турли шартномалар имзолаш каби оворагарчиликлардан халос бўлади.

    «Россияга сафар қилишни режалаштираётган Ucell абонентлари Ўзбекистондан ташқарида ҳам фойдали тариф бўйича мунтазам алоқани сақлаб қолиш масаласини олдиндан ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун абонент Ucell офисларидан бирида 1,5 доллар эвазига ‘Чегарасиз мулоқотлар’ тарифига уланиш ва икки рақам фаол бўлган SIM-картани олиши керак», — деди Ucell’нинг истеъмолчилар сегменти директори Агшин Гажиев.

    Ucell абоненти Россияга келиши билан ўз телефонида AIVAMobile’ни танлаш ҳақидаги SMS-билдиришнома олади ва AIVAMobile’нинг «Меҳмондўст» тариф режаси асосида суҳбатлашиш имконига эга бўлади.

    Телефонида қисқа USSD-буйруқни териш орқали, абонент қаерда эканлигига қараб, AIVAMobile’нинг Москва ёки Санкт-Петербург учун мўлжалланган телефон рақами соҳибига айланади. Абонентнинг Ucell’даги рақами сақланиб қолади ва мижоз Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, эски рақамидан бемалол фойдаланиши мумкин бўлади.

    «Абонентларимизга қулай ва фойдали мобил ечимларни таклиф қилиш имконини берадиган ҳар қандай ҳамкорликни маъқуллаймиз. AIVAMobile билан ҳамкорликда тақдим этилаётган ‘Чегарасиз мулоқотлар’ хизмати ёрдамида мижозларимиз осонлик билан, SIM-картани алмаштирмасдан Ўзбекистон ва Россиядаги қариндошлари ва яқинлари билан алоқада қолишлари мумкин», — дея қайд этди Ucell бош директори Тону Грюнберг.

    AIVAMobile’нинг «Меҳмондўст» тарифи Ўзбекистонга қўнғироқлар, Россия ичидаги қўнғироқлар учун қулай нархларни таклиф қилади, шунингдек, мобил интернет ва SMS’лар учун арзон нархларни назарда тутади. «Меҳмондўст» тариф режасида AIVAMobile рақамига чиқиш қўнғироғининг биринчи дақиқаси қиймати 1 рубль, иккинчи дақиқадан бошлаб 0 рублга тенг. Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари 2,90 рубль, Россиянинг бошқа ҳар қандай рақамларига чиқиш қўнғироқларининг биринчи дақиқаси 2,5 рубль. AIVAMobile тармоғи ичида кириш қўнғироқлари — бепул. Кунлик абонент тўлови — 0 рубль.

    «Ўзбекистон биз учун муҳим бозор ва бугунги хизматнинг ишга туширилиши AIVAMobile’нинг МВНО-тармоғини ривожлантириш йўлидаги муҳим воқеадир. Ucell’нинг ‘Чегарасиз мулоқотлар’ хизмати Россия ҳудудида ўз қамровига (Москва шаҳри ва Москва вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида) эга, бу эса абонентга куну-тун ўз яқинлари билан алоқада бўлиш имконини беради. Тожикистон ва Финляндиядан сўнг, Ўзбекистон AIVAMobile хизматларидан фойдаланиш мумкин бўлган учинчи мамлакатга айланди. Мижозлар фойдаси йўлидаги профессионал ва ишончли ҳамкорлик муносабатлари учун маҳаллий ҳамкор — Ucell компаниясига миннатдорчилик билдирамиз», — деди AIVAMobile савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи «Межрегионалний ТранзитТелеком» (МТТ) компаниясининг Мобил бизнес департаменти директори Павел Великанов.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    17.02.2016, 19:35   Изоҳ (0)   10604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple 12 млрд долларлик облигацияларини тарқатди

    17.02.2016, 14:50

    Ҳиндистонда 7 долларлик смартфон тақдим этилади

    17.02.2016, 11:21

    Buzzfeed Facebook ва Apple’ни ортда қолдириб, инновацион компаниялар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

    17.02.2016, 09:27

    Тест: Кўзингиз қанчалик ўткир?

    16.02.2016, 12:56

    Apple «1970 муаммосини» ечишга киришди

    16.02.2016, 09:21

    Facebook «Яндекс» учун асосий янгиликлар манбаи бўлди

    16.02.2016, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.