Норвегиянинг Хедмарк шаҳрида яшовчи Йесперпус лақабли мушукдан унинг эгаси чанғи сайри давомида чанага қўшиладиган ҳайвон сифатида фойдаланиши тўғрисидаги маҳаллий телевидениенинг репортажидан сўнг, мушук дунёга машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда Eurosport маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Мушук номидан аллақачон Facebook ижтимоий тармоғида саҳифа ва шахсий блог юритилмоқда. Бироқ ҳақиқий машҳурлик ва чет эл ОАВларининг унга эътибори энди пайдо бўлди.
Йесперпус эгасининг спорт машғулотлари давомида унга доимий ҳамроҳлик қилади.
https://www.youtube.com/watch?v=m901w3w1Qlk
Изоҳ (0)