Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузиянинг Батуми порти акваториясида мамлакат чегара полицияси соҳил қўриқлаш хизматининг НАТО минасизлаштириш кемалари гуруҳи (SNMCMG2) билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар бермоқда.

Фото: GHN

Фото: GHN
Грузия ички ишлар вазири Георгий Мгебришвилининг сўзларига қараганда, ҳарбий машғулотлар НАТО тақвимига киритилган бўлиб, режали асосда денгизда Грузия ва НАТО ҳамкорлигида қидирув-қутқарув операцияларини бажариш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилган. Тадбирда Грузиянинг учта, НАТОнинг тўртта кемаси иштирок этган.

Батумидаги ҳарбий машқларда НАТОнинг тактик машғулотлар дарслигидан фойдаланилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди