Россия таркибидаги Хакасия республикасида, жарроҳлик амалиётидан яқиндагина чиққан бўлишига қарамай, пиво харид қилиш учун шифохонадан қочиб кетган эркак ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди, деб ёзади TJournal.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, 13 февраль куни шаҳар шифохонаси яқинида жойлашган «Старик Хоттабич» савдо дўконига чойшабга ўралган шахс кириб келган. Унинг танаси лейкопластир ва дренаж найчалари билан қопланган эди. Эркак яқиндагина жарроҳлик амалиётидан ўтганини пайқаш қийин эмасди.
Расмлардан маълум бўлишича, бир муддатдан сўнг уни шифохона ходимлари олиб кетган.
Изоҳ (0)