Калифорния штати, Лос-Анжелес шаҳрида 15 февраль, душанба куни бўлиб ўтган Grammy мукофотининг 58-тақдирлаш маросимида «Энг яхши маъруза альбоми» йўналиши бўйича ғолиблик АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картерга насиб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
91 ёшли Картернинг 2015 йилда чоп этилган «Тўлақонли ҳаёт: 90 ёшдаги ўйлар» (A Full Life: Reflections at Ninety) номли автобиографик китоби аудио альбом сифатида чиқарилган.
Танқидчилар аудио китоб ҳазил-мутойиба шаклида ва жуда очиқчасига ёзилганлигини таъкидламоқда.
Картер АҚШнинг 39-президенти бўлиб, у 1977 йилдан 1981 йилгача Оқ уйга раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)