Филиппин ҳукумати мамлакатнинг собиқ диктатори Фердинанд Маркосга тегишли бўлган қимматбаҳо буюмларни сотиш мақсадида ким ошди савдоси ўтказилишини маъқуллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, халқаро экспертлар мазкур ашёларнинг умумий қийматини 21 млн долларга баҳолаган.
Ким ошди савдоси шу йилнинг июнига қадар, амалдаги президент Бенигно Акино III нинг ваколат муддати тугагунича ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фердинанд Маркос 1965 йилдан Филиппинни бошқариб келган. 1986 йили у оиласи билан Гавайи оролларига қочиб кетган.
Изоҳ (0)