Покистоннинг Шекхупура округида бензовоз портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди (улар орасида 4 нафар бола бор), 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бензовоз бошқа бир автомобиль билан тўқнашган ва кучли портлаш рўй берган. Аланга атрофдаги икки машина ва болаларни мактабга олиб кетаётган рикшага ўтган.
Ҳозирда фожиа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Расмийлар ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)