Италиянинг Пиза шаҳрида жойлашган театрдаги саҳна кўринишида роль ижро этиш жараёнида ўзини осиб қўйган актёр Рафаэль Шумахер вафот этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
2016 йилнинг 5 февраль куни ўтказилган олти соатлик кўздан кечиришдан сўнг, шифокорлар актёрда миянинг ўлимини қайд этди. Актёрнинг яқинлари ва прокуратура органлари актёр аъзоларининг кўчириб ўтказилишига рухсат берди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Рафаэль Шумахер Италиянинг Teatro Lux театридаги саҳна кўринишида ўзини осиб қўйгандан сўнг, шифохонага етказилган эди. Унинг ҳалок бўлишига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлганлиги асосий тахминлардан биридир.
Изоҳ (0)