Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan компанияси Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасини очди. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати тармоқдаги GM Uzbekistan саҳифаси ҳақиқатан ҳам компанияга тегишли эканлигини «Дарё»га тасдиқлади.

Скриншот: Facebook / GM Uzbekistan

Скриншот: Facebook / GM Uzbekistan

Ушбу хабар ёзилаётган вақтда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасига 300 га яқин фойдаланувчи обуна бўлганди. Унда компания фаолиятига доир янгиликлар, фото- ва видеофайллар билан танишиш, фикр-мулоҳазалар қолдириш мумкин.

«Компаниямиз ҳаётида фаол иштирок этишга, фикр ва мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишга чақирамиз», — дейилади GM Uzbekistan’нинг саҳифасидаги биринчи, харидорларга қаратилган хабарда.

Қайд этилишича, компания ўз фаолиятини мижозлар хоҳиш-истакларига мос равишда олиб бориш, уларнинг кўмаги билан янада юқорироқ марраларга эришиш мақсадида Facebook’да саҳифа очган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди