Орбитал сунъий йўлдош томонидан Шимолий Кореянинг ракета полигонида фаоллик қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ ва Жанубий Кореянинг 38 North интернет портали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, тижорат сунъий йўлдоши томонидан яқинда олинган суратлар Точхан-ри полигонида юқори фаоллик борлиги аниқланган. Фаоллик ракета поғоналари териладиган ангарда қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида КХДРнинг сунъий йўлдошли ракета учирмоқчи бўлаётганлиги юзасидан эътироз билдирган эди.
Изоҳ (0)