Расмий Ватикан Рим папаси Францискнинг «Қуёш ортида» саргузашт фильмида суратга тушиши ҳақидаги хабарларни рад қилди. Бу ҳақда Entertainment Weekly нашри берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Бу ҳақда Муқаддас тахтнинг алоқалар бўйича котибиятининг бошлиғи Дарио Эдоардо Вигано маълум қилди ва «Папа актёр эмас», ― дея қўшиб қўйди.
Таъкидланишича, фильмда понтифик иштирокидаги саҳна кўринишлар бўлмаса-да, кинотасмада папа иштирокида олдин суратга олинган ҳужжатли фильмлардан парчалар келтирилиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўз навбатида, AMBI Pictures киностудияси вакиллари изоҳ беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, айрим хорижий ОАВлари Рим папаси Франциск «Қуёш ортида» (Beyond the Sun) оилавий саргузашт фильмда ўзини ўзи ўйнайди дея хабар қилган эди.
Изоҳ (0)