Туркияда Ўртаер ва Эгей денгизлари соҳилидаги 1300 дан ортиқ меҳмонхона сотувга қўйилди, деб хабар беради Meduza.
Улардан 410 таси Анталияда жойлашган бўлиб, бу меҳмонхоналарнинг нархи 10 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қолган меҳмонхоналарнинг нархи эса 3 миллиард доллар туради.
Туркиянинг Today’s Zaman нашри берган хабарга кўра, баъзи бир меҳмонхоналар Россиянинг санкциялари туфайли банкротлик остонасида қолган. Сайёҳлик бизнесига январь ойининг ўрталарида Истанбулда содир бўлган теракт ҳам таъсир кўрсатди. Ўша ҳодиса туфайли Германиянинг 10 нафар фуқароси ҳалок бўлганди.
Туркиянинг туризмдан олган даромади 2015 йилда 8,4 фоизга тушиб кетди.