Россиянинг Туркиядаги элчихонаси Анқара расмийларидан Су-34 самолёти мамлакат ҳаво чегарасини бузиб ўтгани ҳақидаги маълумотларни олмаган. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли Россия бомбардимончиси билан боғлиқ ҳодиса тафсилотлари Москвага етказилганини даъво қилганди.
«Элчихонамизга Россия самолёти гўёки Туркия ҳаво чегарасини бузгани ҳақидаги материаллар ёки маълумотлар берилмаган. Турк томонининг бу ҳақдаги баёнотлари, юмшоқроқ қилиб айтганда, ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея таъкидлаган ТИВ вакиллари.
Изоҳ (0)