1 февраль куни нефть котировкалари тушди. Бунга Хитойнинг савдолардаги фаоллиги қисқариши ва ОПЕКга аъзо мамлакатларнинг нефть қазиб олишни ошириши сабаб бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
Апрель фьючерслари учун Brent маркасидаги нефть Лондондаги ICE Futures биржасида Москва вақти билан 19:10 (Тошкент вақти билан 21:10)да 1,56 доллар (4,33 фоиз)га арзонлашди ва баррелига 34,43 долларни ташкил этди.
Бу вақтда WTI маркасидаги нефть учун Нью-Йорк товар биржасидаги нархлар 1,74 доллар (5,18 фоиз)га пасайиб, баррелига 31,886 долларгача тушди.