Европадаги илк будда монастирига асос солган Британия фуқароси Аконг Тулку Ринпочени ўлдирган икки нафар киши содир этган жинояти учун ХХР ҳукумати томонидан ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда China News Service берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
2013 йил октябрь ойида ХХР полициясига Аконг Тулку ўзининг Сичуань провинциясидаги Чэнду шаҳридаги уйида пичоқлаб ўлдирилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Жиноятчилар роҳибдан ташқари унинг жияни ва ҳайдовчисини ҳам ўлдириб кетган. Пулга гаров ўйнаш жиноятга сабаб бўлганлиги тахмин қилиниб, қидирув ишлари давомида уч нафар гумонланивчи қўлга олинган эди.
Чэнду шаҳар суди икки нафар жиноятчи ― Тудэн Гусан ва Цзижэнь Банцзюэни роҳиб, унинг жияни ва ҳайдовчисини ўлдирганликда айбдор деб топди. Уларнинг шериги эса, уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Таъкидланишича, жиноятчилар 400 минг долларга гаров ўйнаб, қотилликка қўл урган.
1959 йилда Тибетда юз берган қўзғолон бостирилгандан кейин Аконг Тулку Ринпоче Ҳиндистонга қочиб, у ердан Британияга ўтиб кетган эди. Кейинчалик, роҳиб Шотландияда Кагъю Самье Линг монастирига 1967 йилда асос солиб, Европада буддизмнинг ривожланишига сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)