Ҳозирги кунга келиб, Колумбияда 20,2 мингдан зиёд Зика безгаги билан касалланган одам қайд этилди ва уларнинг 2,1 минг нафарини ҳомиладор аёллар ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Америка мамлакатининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларига асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Айни вақтда Колумбияда 48 миллиондан ортиқ киши яшамоқда.
Маълум қилинишича, Зика вируси 193 та ҳудудий бўлинмада аниқланиб, шундан 90 таси мамлакатнинг марказий қисмида, қолган 40 таси Кариб соҳилида жойлашган.
Aedes Aegypti туридаги чивин вируснинг тарқалишида сабабчи бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, баданнинг увушиши, бош оғриғи, мушак ва бўғимларнинг оғриғи касалликнинг асосий клиник белгилари ҳисобланади.
Олдинроқ Перуда Зика вируси билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)