Британияда 63 йилдан бери узлуксиз ишлаб чиқилган Land Rover Defender русумли автомашинасининг сўнгги нусхаси 29 январь куни конвейердан чиқарилди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 1948 йилдан буён икки миллиондан зиёд йўлтанламас Land Rover Defender автомашинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, Британия қироличаси Елизавета II унинг машҳур эгаларидан бири ҳисобланади.
Англиянинг Солихалл шаҳрида жойлашган заводда асосан қўлда териладиган оддий русумдаги бир дона автомашинани ишлаб чиқариш учун 56 соат сарфланади. Бу билан кўплаб бошқа автомашиналарни автоматика ёрдамида ишлаб чиқаришга қараганда анча кўп вақт сарфланиб, ишлаб чиқариш бир неча баробарга қимматга тушмоқда.
Изоҳ (0)