Малайзиянинг жанубий қисмидаги пляжда индонезиялик дея тахмин қилинаётган яна беш кишининг жасади топилди. Натижада, қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда AFP агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Олдинроқ Малайзия жанубидаги Кота-Тинги шаҳри пляжида 13 кишининг жасади топилганлиги маълум қилинган эди.
Қурбонлар орасида тўққиз нафар аёл ва тўрт нафар эркак бўлганлиги қайд этилди.
Маҳаллий полиция вакилининг таъкидлашича, денгизнинг соҳилга яқин бўлган жойида тўнкарилган ёғоч қайиқ топилган бўлиб, унда 30—35 нафар индонезиялик муҳожир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Қутқарув хизмати воқеа содир бўлган жойда қидирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)