АҚШда қор ёғини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press маълумотига асосан «Корреспондент.net» хабар берди.
Барча ўлим ҳолатлари йўлдаги авариялар, ис газидан заҳарланиш, шунингдек, қорни тозалаш давомидаги юрак хуружлари натижасида юзага келган.
Ҳалок бўлганлар Вашингтон, Делавэр, Кентукки, Мэриленд, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Шимолий ва Жанубий Каролина, Огайо, Пенсильвания, Теннесси ва Виргиния ҳудудларида аниқланган.
Табиий ҳодиса оқибатида жами 85 миллион кишига талафот етган ва 300 минг киши электр таъминотисиз қолган.
Изоҳ (0)