Хонанда Лола (Йўлдошева) ўзи учун биринчи навбатда ўзлигини сақлаб қолиш муҳим эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Мен ҳеч кимдан қасос олмайман, атайлаб ёки қасддан бирор нима уюштирадиган одам эмасман. Нима қилмай, ўзим учун қиламан. Биринчи навбатда ўзлигимни сақлаб қолишим муҳим», — деди хонанда.
«Қолаверса, хатоларини мажбуран ўзгартириши керак бўлган ва айби учун бурчакка турғазиб қўйилган кичкина бола ҳам эмасман. Қандай хулосага келишим эса фақат ўзимга боғлиқ», — деди Лола.
Изоҳ (0)