Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Яшнобод тумани «Беҳизор» маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Равшан Эрматов билан маҳалла аҳолиси ўртасида учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда UzReport хабар қилмоқда.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати ходимлари, маҳалла фаоллари, Яшнобод туманидаги 230 ва 198-мактаб ўқувчилари, спорт ихлосмандлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тадбирда Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов сўзга чиқиб, ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли ва спортга кириб келган кунидан бошлаб Ўзбекистонда футбол соҳасида қўлга киритилган ютуқлар, ҳакамлик мактабини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида сўзлаб берди.

Учрашув давомида Яшнобод туманидаги мактаб ўқувчилари ва маҳалла фаоллари Эрматовга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.

7 январь куни Юнусобод туманидаги «Гулистон» маҳалласида ҳам Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2015 йил 27 декабрь куни Globe Soccer Awards танловига кўра, «Йил ҳаками» деб эълон қилинди. 31 декабрь куни эса Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Эрматовни «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади