Алабама ҳукумати томонидан 2013 йилдан бери биринчи марта 21 январь, пайшанба куни ўлим жазосининг ижроси амалга оширилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳукм Атмор шаҳрида жойлашган қамоқхонада ўлимга олиб келувчи инъекция ёрдамида ижро этилди.
Ҳукм 1993 йилда ёш аёлни номусига тегиш ва ўлдиришда айбдор деб топилган Кристофер Южин Бруксга нисбатан амалга оширилди. У суд адвокатларнинг ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги илтимосномасини рад этгандан сўнг, қатл этилди.
Бунгача Алабамада «ўлдирувчи укол» 2013 йилнинг июлида қилинган эди. Ўлим жазосини ижро этишдаги икки йилдан ортиқ танаффус инъекция моддаларининг етишмаслиги билан боғлиқдир.
Изоҳ (0)