Молдова президенти Николай Тимофти Демократик партиясининг аъзоси Павел Филипни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда «Jurnal.md» нашри берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Ўз навбатида, Молдова парламенти ҳам Алоқа вазири Павел Филипни бош вазир лавозимига тайинланишини қўллаб-қувватлади. 57 нафар парламент аъзоси унинг номзодини ёқлаб овоз берди. Парламент мажлисида янги ҳукуматнинг дастури ва таркиби ҳам тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Молдова пойтахти Кишинёв шаҳри кўчаларидаги ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишларида юз мингга яқин одам иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)