Актёр Леонардо Ди Каприо Давосда Crystal Awards мукофотига лойиқ деб топилди ва у нефть саноати вакилларининг камчиликларини фош қилувчи мавзуда нутқ сўзлади. Бу ҳақда The Guardian нашри маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Маълумки, «Авиатор» фильмининг юлдузи Crystal Awards маросимида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасига қўшган ҳиссаси учун шарафли мукофотга лойиқ деб топилган.
Леонардо Ди Каприо саҳнада миннатдорлик нутқи билан чиқиш қилиб, ўзидаги бор имкониятлар билан фойдали қазилмаларни қазиб олиш асоси ҳисобланган ёқилғи саноатидаги «корпоратив очкўзлик»ка қарши курашаётганлигини таъкидлаб ўтди.
У, шунингдек, замонавий дунёдаги бу каби муаммоларни рад қилувчи кишиларни кескин танқид қилди. Ди Каприо иқлим ўзгаришлари муаммосига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.
Изоҳ (0)